12.08.2019

1С Битрикс учун хостинг! 2008 йилда биз 1С Битрикс компаниясининг ҳамкори бўлдик. Мана энди, биз “Тавсия этилган хостинг-ҳамкор” мақомига эга булдик ва Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, ушбу сертификатни қўлга киритдик. Биз мазкур мақомга эга бўлиш учун барча босқичларни босиб ўтдик: серверларда созлаш ишларини олиб бордик, компаниямиз мутаҳассислари онлайн-суҳбатлашувлардан ўтдилар, 1С Битрикс учун алоҳида Тариф режасини ишга туширдик. Бизнинг тарифлар ва хостинг сифати Сизга манзур бўлиб қолади деб умид қиламиз. 1С Битрикс учун Тариф режасини бу ерда кўришингиз мумкин.