Электронная почта mail.ru
Электронная почта mail.ru

Сизнинг почта манзилингиз учун намуна: info@компания_номи.uz (info@eskiz.uz)

  • Ўз доменингизда чиройликкина ва ягона почта номи
  • Доимий дастёр – iOS ва Android тизимларида ишлайдиган смартфон учун иловалари бор
  • Почтанинг сиғими чекланмаган – эски хат ва файлларни ўчирмаса ҳам бўлади
  • Ишончли ҳимоя – спам ва вирусларни ўтказмайди

Биз Сизнинг доменингизни оммабоп почта сервисларига интеграция қилиб берамиз. Умуман олганда сиз UZ зонасида ўзингизга домен номини танлайсиз, биз эса уни сиз учун рўйхатдан ўтказиб, Yandex ёки Mail.ru почта сервисларига улаб берамиз. Сизнинг янги электрон манзилингизни созлаб берамиз ва сиз ундан осонгина ва ҳеч қандай муаммосиз фойдаланишингиз мумкин бўлади. Домен тўлови муддатини вақти-вақти билан узайтириб турсангиз бўлгани.

Домен бўш   Ҳозироқ сотиб олиш

Домен банд  Батафсил

Шахсий доменли корпоратив почтага эришиш ҳали ҳеч ҳам бунчалик осон бўлмаган. Сиз бизга домен номини буюртма қилинг, биз эса сизга почта_номи@доменингиз_номи.uz кўринишида ўзингиз танлаган энг оммабоп платформалар Yandex ёки Mail.ru дан бирида почтани тайёрлаб берамиз. Почтани яратиш учун сайт бўлиши умуман керакмас, сизнинг доменингизга уланган почта қутиси ўлчами ва манзилларнинг миқдори чекланмаган!

Uz домени электрон почтаси, мисол учун, Ўзбекистонда бирор хизмат турини кўрсатаётиб, иш юзасидан ёзишмаларнинг Ўзбекистонга тегишли бўлмаган ҳудуддаги бегона почталар (фойдаланувчи_номи@mail.ru, @yandex.ru, @gmail.com ва ҳоказо каби) орқали амалга оширишни истамаганингизда керак бўлиши мумкин. Шу тариқа сизнинг хатларингиз брендингизнинг эсда сақлаб қолиниши эҳтимолини оширади. Ўз доменингизда почтангиз бўлиши ҳатто ўзига хос манзилдан хатлар юбориб, шунчаки дўстлар ва танишлар орасида ажралиб туришда ҳам асқотади. Бунинг учун ўз сайтингиз бўлиши мутлақо шарт эмас.