4 КУН ИЧИДА САЙТНИ ИШГА ТУШИРИШ! ЯГОНА ТУЛОВ - 750.000 сўм

  • Техник вазифани тайёрлаб ўтиришга ҳожат йўқ
  • Қулай ва тез ишлайдиган мобиль версия
  • Замонавий ва чиройли дизайн
  • Чекланмаган миқдордаги саҳифалар
  • Махсус билимлар талаб қилинмайди
  • Йил давомида бепул техник кўмак кўрсатилади

Экспреcc сайтлар

Исталган расм, матн, ранглар ва меню бўлимлари сайтингиз йўналишига караб узгартирилиши мумкин

750.000 сум
Услуги
750.000 сум
Бизнес
750.000 сум
Юридические услуги
750.000 сум
Спорт
750.000 сум
Спорт

Қўшимча ҳизматлар

Хизмат номи Хусусияти Муддати Қиймати
1 Рус тилида муаллифлик матнини ёзиш 1000 символ 3 кун 200.000 Сўм
2 Ўзбек тилида муаллифлик матнини ёзиш 1000 символ 3 кун 200.000 Сўм
3 Буюртмачи маҳсулотларини сайт учун суратга олиб бериш тўлиқ иш 1 кун 300.000 Сўм

УЗБЕКИСТОНДА САЙТЛАРНИ ЯРАТИШ – ҲАМЁНБОП ҚАРОР

Бизнинг компания Узбекситонда сайтларни профессионал равишда яратиб бериш билан 2008 йилдан бери шуғулланиб келади. Биз ҳар қандай мураккаблик ва қийматдаги сайтларни яратамиз: хоҳ у кўп функцияли интернет хизмат, “ташриф қоғозлар” (промо сайтлар), тематик интернет портал, йирик каталог, интернет дўкон бўлсин, хоҳ ҳар қандай компания учун оддий, чиройли камхаражат, аммо ўзига тортадиган сайт бўлсин.

Бюджетингиз кичикроғу, лекин сизга ўз бизнесингиз ёки маҳсулотингиз ҳақида тўлақонли равишда сўзлаб бера оладиган сифатли ва чиройли сайт керакми?. Демак экспресс сайт — сиз учун айни муддао. Ўзбекистонда сайт яратиш ривожланган давлатлардагидек кенг тарқалган эмас, чунки одамлар ҳали ҳам сайтлар қиммат туради ва уларни ишга тушириш қийин деб ўйлайди. Лекин, экспресс сайтлар орқали, биз сайтлар ишлаб чиқилиши қиммат, қийин ва узоқ вақт олади деган таассуротларни йўққа чиқаради. Ҳаммаси оддий: сиз бизга мурожаат қиласиз, бўлажак лойиҳанинг вариантини танлайсиз ва тўрт кун ўтгач сизнинг сайтингиз тўлиғича тайёр бўлади.

  • Офисга келиб, катта коллекциямиз ичидан ўзингизга тўғри келадиган тайёр сайтни танлайсиз.
  • Сайт тузилиши: блоклар, бўлимлар ва ранглар гаммасини маъқуллайсиз.
  • Бўлажак сайт учун домен номини танлайсиз.
  • Ўзингизга қулай бўлган усул билан тўловни амалга оширасиз.
  • Веб саҳифаларни тўлдириш учун маълумотни (контент) тақдим этасиз.
  • Тўрт кундан кейин, қарабсизки, сайт тайёр-да.

Ўзбекистонда интернет доимий равишда оммалашаётгани сабаб кўплаб компаниялар ва ҳатто оддий жисмоний шахсларда ҳам ўз веб сайтига эга бўлиш эҳтиёжи пайдо бўлаяпти. Бу дегани Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес ўсяпти ва уларга сотиш ва одамлар билан мулоқот қилишнинг янги каналлари керак. Агар ҳали ҳам компаниянгизга веб сайт кераклиги ёки керакмаслигига ишончингиз комил бўлмаса, сайтга зарурат бўлишининг бир нечта асосий сабабларини санаб ўтамиз:

  1. Коммуникация. Веб-сайт – бу моҳиятан бўлажак мижозларингиз ва ҳамкорларингизнинг сиз ва компаниянгиз билан мулоқот қилиши учун қўшимча воситадир.

  2. Ахборот. Сиз билан боғланиш имкониятидан ташқари сайтга ташриф буюрувчилар сизнинг фаолиятингиз ва товарларингиз ҳақида ахборотни матнли, тасвирли ва видео форматида олиши имкони бор бўлади. Мижозларнинг умумий маълумотларни аниқлаштириш учун қўнғироқ қилиб ўтиришига ҳожат қолмайди.

  3. Сотувлар. Агар сиз чакана савдо билан шуғуллансангиз, веб-сайт сизга албатта керак бўлади. Бу кенгайиш имконияти чексиз бўлган жуда қулай ва сердаромад савдо майдончасидир.

  4. Маркетинг. Навбатдаги реклама кампаниясини ишга тушираётиб, ўз сайтингиз манзилини кўрсатишни, шунингдек ўз саҳифангизда акция ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни унутманг.

  5. Имидж. Ўзбекистонда рақобатчилар орасида ўз сайтига эга бўлиш обрўлидир. Интернет орқали рақобатчингизнинг мижозларининг бир қисмини ўзингизга қаратиб олишингиз мумкин. Яна ўз саҳифангизга эга бўлиш, сизнинг анча илдамлаб кетганингиздан далолат беради.

Ўзбекистонда сайт яратиш қанча туради?

Қурилиш билан шуғулланадиган компаниядан уйни қуриш қанчага айланаётганини сўрасангиз, дарров ўзингиздан сўраб кетишади: Уйнинг майдони қанчалик бўлади? Неча қаватли бўлади? Қуришда қандай материалдан фойдаланиш керак? ва ҳоказо. Шуларнинг барчаси ҳисобга олиниб, уйнинг нархи келиб чиқади. Сайтлар яратилиши ҳам ҳудди шундай. Аввало сизга сайт қайси мақсадлар учун кераклигини, у сизнингча қандай кўринишга эга бўлиши кераклигини аниқлаб олишингиз зарур. Сайтнинг нархи ҳамма тафсилотлар гаплашиб олингач, айтилади. Қолаверса, компаниямиз сайтларни яратиш бўйича тайёр ечимларни ҳам тақдим этади ва улар Экспресс сайт деб номланади. Яъни 4 кун ичида ва атиги 750 минг сўмга ўзингизнинг тўлақонли веб-сайтингизни ишга туширишингиз мумкин бўлади. Коллекция билан сайтимизда танишиб чиқишингиз мумкин.

Қанча вақтда сайтни яратиб, ишга тушира оласиз?

Ҳар бир лойиҳа ўзига хос. Шу сабабдан буюртмани бажариш муддатлари турлича бўлиши мумкин. Масалан, Экспресс сайтларни биз 4 кунда ишга туширишимиз мумкин, лекин эксклюзив сайтларни яратиш эса 3 хафтадан бошланиши мумкин. Батафсил мисоллар билан саҳифаларимиз орқали танишишингиз мумкин.

Сайтга контентни қандай тайёрлашим лозим?

Сиздан сайтга жойлаштириш учун маълумот тайёрлаб, бизга электрон шаклда юборишингиз талаб қилинади. Агар сизда контент яратиш бўйича тажриба бўлмаса, бизнинг копирайтерларимиз Сизга сайтингизни фойдали ахборот билан бехато тўлдиришга кўмаклашиб, товар ва хизматингиз бозорини чаққон қиладиган сифатли матнлар ёзиб беришади.

Менинг веб-сайтим мобиль қурилмада қандай кўринади?

Мутахассисларимиз браузер ойнаси шаклини ўзига олувчи мослашувчан дизайн яратиб беради. Шу туфайли саҳифалар ҳар қандай қурилмада ҳам аъло кўринишга эга бўлади.

Бизнинг сайтимизнинг номи олдидан сизга (компаниянгизга) тегишли домен турадими?

Йўқ, ҳеч қандай қўшимча домен бўлмайди. Манзилингиз қуйидагича бўлади: www.компаниянгиз номи.uz

Нега сизнинг компаниянгизда сайт ишлаб чикиш бепул конструкторлардан фойдалангандан кўра манфаатлироқ?

Бепул веб-сайт конструкторлари кўплаб топилади. Келинг, нима учун улардан фойдаланмаган маъқуллигини кўриб чиқамиз.

  • Текинга мушук ҳам офтобга чиқмайди.
    Мутлақо бепул конструкторларнинг ўзи йўқ. Бу онлайн хизматларни яратган компаниялар қандай қилиб улардан пул қилиш йўлларини ҳам ўйлаб қўйган. Одатда Google ва Yandex қидирув тизимларида сайтингизни рўйхатдан ўтказиш (мижоз саҳифангизни қидиришга берганида топа олиши учун) ёки сайтингиз манзилидан фойдаланиши ёхуд жонга тегадиган рекламалардан қутулиш учун пуллик обуна сотиб олишингизга тўғри келади.
  • Сайтни ривожлантириш имкониятлари кам.
    Конструкторлар, кўпинча, интернет ресурсингизни ривожлантириш, унинг функционалини тўлдириш ва шу кабилар учун жуда кам имкониятлар тақдим этади. Бизнинг экспресс сайтларимиз функционални кенгайтириш учун катта имконият беради, бу эса ўз навбатида сайтни ривожлантириш, уни такомиллаштириб, SEO оптималлигини оширишга кенг йўл очади.
  • «Ўзингиз ясаб олинг»
    Конструкторлар сизга сайтни ўзингиз ясашингизни таклиф қилади. Лекин кўпчиликнинг бу соҳада тажриба ва кўникмалари йўқ бўлгани учун сифатли веб-лойиҳани ясаш ўта мураккаб. Кўпчилик соатлару кунларни бекор кетгазиб, ўзи хоҳлаган маҳсулотни ярата олмайди-да, бизга мурожаат қилади.
  • Бепул техник кўмак кўрсатмайди.
    Бундай хизматлар техник кўмакни пуллик обуна эвазига кўрсатади ёки умуман кўмак тақдим қилмайди. Eskiz IT компанияси ўз сайтини яратмоқчи бўлганлар учун тўлиқ хизматлар комплексини таклиф этади: ишлаб чиқиш, хизмат кўрсатиш ва техник кўмак.

Барча экспресс сайтлар ўз ичига олади

Доменная почта в Ташкенте

Электрон почта

5 почта қутиси