Домен сотиб олиш

Барча турдаги сайтлар ва CMS учун: Wordpress, Joomla, Opencart, 1C Bitrix ва бошқалар

Домен бўш   Ҳозироқ сотиб олиш

Домен банд  Батафсил

Интернетда ўз ўрнингизни эгаллашга шошилинг

Нега айнан биз?

  • Резервация домена Uz

    Доменни 5 дақиқада банд қилиб олиш ва уни бир кун ичида тўлиқ фаоллаштириш имконияти

  • Удаленная оплата за домен uz

    Регистрация ва тўловни тўлиқ масофадан туриб амалга оширасиз Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан доменни рўйхатдан ўтказинг ва тўловни амалга оширинг

  • Удобный персональный кабинет

    Содда ва тушуниб кетиш учун осон бўлган шахсий кабинет DNS серверларини таҳрир қилиш орқали ўз доменингизни осонгина бошқаринг ва домен тугаш санасини назорат қилиб боринг

  • Фирменный бланк свидетельства о регистрации домена уз

    Доменнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳнома берамиз Гувоҳнома рўйхатга олинган домен, регистрация муддати, домен эгаси ва администратор ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади

  • Продление домена uz

    Домен регистрациясини узайтириш ҳақида эслатиб турамиз E-mail ва SMS орқали юборадиган эслатмаларимиз туфайли регистрацияни узайтириш вақтини ўтказиб юборманг

  • Партнерская программа

    Ҳамкорлик дастуримиз бор Ҳамкорларни жалб қилиш эвазига бонус пул маблағларини ишлаб топинг

Домен номи (халқ тилида шунчаки домен) – бу ҳарф ёки рақамлар бирикмаси, браузерда терилиб, ўзингизга керакли сайтга ўтиш имконини берувчи манзилдир. Масалан, google.com. Домен номлари одамларнинг сайтлар манзилларини осонроқ эслаб қолишлари учун ўйлаб топилган. Ушбу сайтларнинг асл манзиллари эса рақамлар билан ифодаланади ва IP манзиллар деб аталади. Масалан, ўша google.com – бу қидирув тизимига тегишли мана шу 172.217.23.174 IP манзилнинг бир мунча “одамбашара” шаклидир (ўзингиз ҳам браузерингиздаги манзил ёзиладиган қаторга ушбу рақамларни киритиб, текшириб кўришингиз мумкин – одатда сиз шундоқ Google саҳифасига тушасиз). 11 рақам ва нуқталардан иборат бирикмага қараганда google.com’ни ёдда сақлаб қолиш анча осон-ку, шунақа эмасми?

Лекин чатоқ жойи шуки, компьютерлар одамлар учун тушунарли бўлган домен номларини қабул қилмай, фақат IP манзилларни тушунади-да. Домен номларини IP манзилларга ўгириб бериш жараёнини автоматлаштириш учун эса DNS сервер (инглизчадан Domain Name Server) деб аталадиган тизим яратилган. Фойдаланувчи браузерга google.com манзилини киритганда унинг сўрови DNS серверга йўналтирилади. У эса ўз навбатида, google.com номи 172.217.23.174 IP манзилига боғланганини билган ҳолда, фойдаланувчини автоматик равишда керакли манзилга қайта йўналтиради. Шундай қилиб, у ўзи хоҳлагидек Google саҳифасига кириб қолади.

Агар сиз ўз сайтингизни яратмоқчи бўлсангиз, uz доменини рўйхатдан ўтказишингиз керак бўлади. Ушбу домен орқали одамлар сайтингизга киради. Домен номи учун йиллик тўлов эса DNS серверларни ишлатиб туриш учун бериладиган ижара пулидек гап.

Доменларни танлаш бўйича аниқ қоидалар йўқ. Сиз ҳар қандай бўш номни танлаб, uz доменини сотиб олишни эркин ҳал қиласиз, лекин у ном сиз уни рўйхатдан ўтказаётган мамлакатда қонунчиликка зид келмаслиги керак. Узун бўлмаган ва осон эслаб қолинадиган номлар одатда танлаш учун энг маъкули ҳисобланади.

Мисол тариқасида тасаввур қиламиз буюртмага тортлар пиширадиган корхона бор ва у “X.K. Shoxjahonov Sh. Shirinliklari” номи билан рўйхатга олинган. Табиийки, uz доменини shoxjahonov-sh-shirinliklari.uz кўринишила рўйхатдан ўтказиш –очиқ-ойдин хато. Бу сайт учун тўғри келмайдиган манзил, чунки купчилик уни эслаб қола олмайди, эслаб қолган тақдирда ҳам, катта эҳтимол билан, уни тераётганда пайтиида хато қилади. tortlar.uz варианти албатта айни муддао бўларди. Бироқ кўп ҳолларда барча кенг тарқалган сўз ва сўз бирикмалари кимдир томонидан банд қилинган бўлади (номнинг банд қилинмаганлигини бизнинг сайтда ёки whois uz хизмати орқали текшириш мумкин). Мана шу ерда эса олдимизда иккита йўл қолади: бутун фантазиямизни ишга солиб, бундан-да эсда қоларли ва осон номни ўйаб топиш ёки банд қилиб бўлинган номни эгаси билан келишиб сотиб олиш.

uz доменини танлашда пухта ўйлаш керак. Доменингиз нафақат эслаб қолиш учун, балки ёзиш ва айтиш учун осон бўлиши керак. Товушлар билан боғлиқ чалкашликлар (масалан инглизча V ва W ёки ўзбекча H ва X) бўлмагани маъқул, ҳарфлар билан рақамлар ёки чизиқчани бирга ишлатса бўлади (лекин, яна шуни айтиш керак, муҳими ошириб юбормаслик). Яхши ном сизнинг компаниянгиз фаолиятини акс эттиради ва, мисол учун, deraza.uz деразалар сотадиган фирманинг сайти экани дарров аён бўлади. Лекин энг асосийси — ёдда тутинг: домен номи одатда бир марта ўйлаб топилади ва ўзгартирилмайди. Агар бир йилдан кейин танловда адашганингизни тушуниб қолсангизу, фойдаланувчиларни хабардор қилмай сайт манзилини алмаштириб қўйсангиз, улар эски манзил бўйича сизнинг сайтингизга ўта олмай қоладилар. Агар ўз савдо белгингиз бўлса, унда доменни ўша ном билан (akfa.uz каби масалан) рўйхатдан ўтказинг.

Яна сиз танлаган ном билан бир хил айтиладиган (масалан, xokkey.uz, hokkey.uz ва hockey.uz) ёки хато терилиши эҳтимоли бўлган доменларни (масалан, temur.uz ва timur.uz) uz зонасидаги бошқа доменлар бирданига рўйхатдан ўтказиб қўйиш тавсия этилади. Уларнинг барчасини ўзингизнинг асосий сайтингизга йўналтириб қўйинг. Бу ишни фойдаланувчилар манзилни нотўғри терган тақдирда ҳам сизнинг сайтингизга кириб қолиши, шунингдек, ғаразгўй инсонлар битта хато билан фарқ қиладиган бошқа ном билан сайтингизнинг кўчирмасини қилиб олиб, у манзилга тасодифан кириб қоладиган фойдаланувчиларни ўзларига жалб қилиб ололмасликлари учун керак.

Биз барча масалада оддийлик ва инновацияларни қадрлаймиз. Шунинг учун «uz» зонасининг расмий домен регистратори сифатида биз Шахсий кабинет ишлаб чиқдик. Унинг интернетдан фойдаланишни қойиллатадиганлардан тортиб, бу масалада ҳали тажрибасизроқ бўлганларгача — ҳаммага бирдек тушунарли ва қулай бўлишига интилдик. Сайтларингиз ва доменларингизни бошқариш иложи борича осон тушуниб кетиладиган ва содда бўлишига ҳаракат қилдик.

Қолаверса, бошқа регистраторлардан фарқли равишда бизнинг фойдаланувчиларимиз Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан — масофадан туриб доменларни онлайн регистрация қилиши мумкин. Рўйхатга олувчи компаниянинг офисига ҳужжатлар ташиб юришнинг энди ҳожати йўқ, барчасини онлайн йўллаш мумкин.