Ўзбекистонда домен регистраторини қандай қилиб алмаштириш мумкин?

Агарда сизнинг доменингиз бошқа uz домен регистраторида рўйхатдан ўтказилган, аммо сиз хостингни бизда буюртма қилаётган бўлсангиз, эҳтимол сиз учун домен ва виртуал хостингга бирваракайига тўлов қилиш қулайроқ бўлади. Шу ва бошқа ҳолатларда биз сизга осон, енгил ва мутлақо бепул йўл билан доменни ўзимизга ўтказишни таклиф қиламиз. Домен узилишларсиз, бир сонияга ҳам ишини тўхтатмаган ҳолда ўтказилади.

Домен ўтказмаси уч осон қадамда амалга оширилади.

БИРИНЧИ ҚАДАМ

Ўтказиладиган домен айнан сизнинг ёки ташкилотингиз номига рўйхатдан ўтказилганига ишонч ҳосил қилиш

ИККИНЧИ ҚАДАМ

Ҳозирда сизнинг доменингиз жойлашган аввалги регистратор электрон почтасига қуйидаги намуна бўйича хат йўллаш:

Хат мавзуси: Шу «Домен номи» ни бошқа регистратор тасарруфига ўтказиш

Хат матни: Сиздан шу «Домен номи» ни расмий регистратор Eskiz Media Group МЧЖ компанияси тасарруфига ўказишингизни сўрайман.

УЧИНЧИ ҚАДАМ

Бизнинг help@eskiz.uz электрон манзилимизга хат жўнатиш

Хат мавзуси: Шу «Домен номи» ни ўз тасарруфингизга қабул қилиб олишингизни сўрайман

Хат матни: Шу «Домен номи» ни «Аввалги регистратор номи» дан компаниянгиз тасарруфига қабул қилиб олишингизни сўрайман.

ЭСЛАТМА:

Агар сиз жисмоний шахс бўлсангиз, доменингизни рўйхатга олиш пайтидаги кўрсатган электрон манзилингиз орқали хатни жўнатишингиз лозим.

Агарда сиз юридик шахс бўлсангиз – хат компания махсус бланкасида, муҳр босилган шаклда бўлиши керак.

МУҲИМ:

- Аввалги домен регистратори хатни қабул қилиб олгандан сўнг, икки иш куни давомида доменни ўз тасарруфидан чиқариб юбориши даркор.

- Агарда сиз ўз доменингиз учун аввалдан бир неча йил олдинга пул тўлаб қўйган бўлсангиз, домен муддати тугагунга қадар, қайтадан пул тўлаб юрмайсиз.