Қандай қилиб доменни бошқа шахсга ўтказиш (қайта расмийлаштириш) мумкин?
Домен эгасини ўзгартириш деярлик осон. Бунинг учун домен номининг хозирги эгаси (Маъмури), хамда доменни қабул қилиб олаётган янги шахс билан биргаликда Ариза тақдим этишлари лозим.
Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ (14-банд, 100 ва 102-моддалар):
- Домен номининг эгаси (Маъмури) доменни бошқа шахсга фақатгина, доменнинг номини рўйхатдан ўтгазган кундан олти ой ўтгач, хамда доменни муддати тугашидан 30 кун олдин, домен номидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳуқуқига эга.
- Домен номи билан боғлиқ бўлган суд, ҳакамлик ёки бошқа низоли муҳокама давомида, шунингдек домен номини деактивация қилиш даврида домен номини қайта рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Доменни икки усулда қайта расмийлаштириш мумкин:
- Паспортнинг асл нусхаси (агар доменнинн эски ва янги эгаси жисмоний шахс бўлса) ёки муҳр (агар ўтказувчи ва қабул қилувчи томон юридик шахс бўлса) билан бизнинг офисимизга келиб.
- Онлайн тарзда, шахсий кабинет орқали. Унинг учун:
1 ҚАДАМ
Доменни аввалги эгаси қуйидагиларни амалга оширади:
1. Аризани юклаб олиш ва тўлдириш.
Эгасини ўзгартириш учун ариза (узб)
2. Агар жисмоний шахс бўлса: қўлида имзоланган Аризани ушлаб, ўзини суратга олинш (бу шахсни иденфикация килиш учун керак бўлади). Суратда юз ва аризанинг ўзи аниқ кўриниши керак.
Агар юридик шахс бўлса: аризани ташкилот бланкасида тўлдириб, имзо ва муҳр қўйиб тайёрлаш.
3. Шахсий кабинет: https://my.eskiz.uz/support да Тикет очиш ва у орқали мурожат йўллаш.
Тикет мавзуси: Доменни бошқа шахсга ўтказиш
Тикет матни: Сиздан шу «домен номи» доменни Аризада кўрсатилган шахс номига ўтказиб беришингизни сўраймиз
2 ҚАДАМ
Доменни янги эгаси учун эса қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
1. Шахсий кабинетга кириш учун https://my.eskiz.uz/sign-up орқали рўйхатдан ўтиш.
2. Шахсий кабинет: https://my.eskiz.uz/support да Тикет очиш ва у орқали мурожат йўллаш.
Тикет мавзуси: Доменни қайта расмийлаштириш
Тикет матни: Шу «домен номи» ни шахсий кабинетга қўшилган «Шахсий маълумотни ёзинг» номи га қайта расмийлаштириб беришингизни сўраймиз