Бизнинг компаниямиз ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун вақт топганингиз учун раҳмат. 

БИЗ НИМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНАМИЗ?

Eskiz IT компанияси – uz зонасида доменларни рўйхатга олиш, ўз сервер қувватларида юқори сифатли хостинг тақдим этиш, тайёр ва эксклюзив сайтларни ишлаб чиқиш, SMS ва Email тарқатиш, ва шу билан бирга SSL сертификатларни ўрнатиш ва созлаш кабиларни ўз ичига олувчи ихтисослашган хизматларнинг кенг танлови демакдир.

ҲАММАСИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАН ЭДИ?

Бизнинг компанияга 2008 йилда асос солинган, 2009 йилдан бошлаб эса биз Россиянинг “1С-Битрикс” компаниясининг расмий ҳамкорига айландик ва шу тизимда сайтлар ишлаб чиқиш ва яратиш билан шуғулланамиз.

2015 йил 27 июлда компаниямиз дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар миллий реестрига қўшилди.

2016 йилнинг бошида эса Электрон ва компьютер дастурий таъминоти экспортини ривожлантириш кенгаши (ESC) бизни МДҲ давлатлари бизнес делегациялари таркибида 16-марта ўтказилаётган INDIASOFT 2016 ай-ти кўргазмасига боришимизни таклиф қилди. У ерда АТ секторидаги инновациялар тақдимотини ўтказган 150 ҳинд компаниялари иштирок этди ва турли хорижий АТ компаниялари билан ўзаро алоқа ўрнатиш учун мулоқотда бўлди.

2016 йил 24 августидан бошлаб эса биз UZ зонасида домен номларни рўйхатдан ўтказадиган расмий регистратор мақомини олдик.

 

2017 йил 18-22 сентябрида ICTWEEK Uzbekistan кўргазмасида иштирок этдик.

 

2017 йил 23 октябрида эса “Mirzo Ulugbek Innovation Сenter”нинг резидентига айландик.

 

МИНИМАЛИЗМ ВА ҲАММАСИ ТУШУНАРЛИ!

Компаниямиз учун минимализм, тушунарлилик ва мулоқотдаги енгиллик муҳим ўринда туради. Шунинг учун сайтимиз ва шахсий кабинетни ишлаб чиқиш, хизматларимизни йўлга қўйишда фойдаланувчилар ёши ва интернетни қанчалик ишлата олишидан қатъий назар бизнинг маҳсулотларимизни қийналмай тушунишига ҳаракат қилдик.

СИЗГА АЙТМОҚЧИ БЎЛГАНИМИЗ...

Бизнесни интернетда йўлга қўйиб юбориш аллақачон арзон, осон ва тез бўлиб қолди. Ахир бу учун дунёда барча имкониятлар бисёр. Кўплаб инсонлар буни анчадан бери билиб бўлишган ва, фурсатдан фойдаланиб, яхши доменларни сотиб олиб қўйишмоқда.

Шиоримиз — “Интернетда ўз ўрнингизни эгаллашга шошилинг ”. Бу бекорга эмас. Ахир ўз бизнесингизни виртуал оламда қанчалик фаол тақдим эта олсангиз, рақобатчилардан ортда қолиб кетиш хавфи шунча камаяди.

Ўзингизга сайт яратиб олиш осон, тез ва арзонлигини тушуниш учун эътибор билан бизнинг хизматларимизни ўрганиб чиқишнинг ўзи кифоя!

БОШИМИЗ КЎККА ЕТАДИ!

Веб-сайтлар ҳозир жуда хам ҳаммабоп бўлиб бораяпти ва унга эҳтиёжни сезган ҳар ким, ўзи учун осонгина сайт ясаттириб олиши мумкин. Агар биз шу ҳақиқатни одамларга етказа олсак, хурсанд бўламиз. Бошқача қилиб айтганда биз Ўзбекистонда: сайт яратиш узоқ вақт олади, қиммат ва қийин каби нотўғри фикрларни йўққа чиқармоқчимиз.

БИЗНИНГ КОМПАНИЯ ЎЗ ОЛДИГА ШУНДАЙ МАҚСАД ҚЎЙДИКИ, ЎЗБЕКИСТОНДА ВЕБ-САЙТ ОЧИШНИ ИСТАГАН ҲАР ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНУВЧИ УНГА ЭРИША ОЛСИН!