3 босқич билан uz домени регистратсиядан ўтказиш

1 - босқич

UZ ҳудудида бўш доменни излаш

Бўш доменни танланг

2 - босқич

РЎЙХАТДАН ЎТИШ ФОРМАСИНИ ТЎЛДИРИШ

Шахсий кабинетга киринг ва шахсий маълумотлар формасини тўлдиринг

3 - босқич

БУЮРТМАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТЎЛОВ ЖАРАЁНИ

Буюртмани расмийлаштиринг ва тўловни ўзингиз учун қулай усулда амалга оширинг: Payme, Click, Woy-wo.uz4

4 - босқич

24 СОАТ ДАВОМИДА ФАОЛЛАШТИРИШНИ КУТИШ

Админстратор томонидан барча маълумотлар текширилгач, Сизнинг доменингиз 24 соат мобайнида фаоллаштирилади.

Домен номини танлаш

UZ зўнасида минглаб бўш доменлар

Домен свободен   купить сейчас

Домен занят  посмотреть

Домен нархлари

- Uz зонасида доменни рўйхатдан ўтказиш учун: исмоний шахслардан паспортнинг шахсий маълумотлар ва доимий яшаш жойи кўрсатилган нусхаси;

- Юридик шахслардан эса имзоланган шартнома ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб этилади;

- Рўйхатдан ўтказиш максимал давомийлиги – 10 йил;

* Хостинг бизда сақланиши шарти билан

  • Резервация домена Uz

    5-минутная резервация домена И его полная активация в течение одного дня

  • Удаленная оплата за домен uz

    Полностью удалённая регистрация и оплата Регистрируйте и оплачивайте домен из любой точки в Узбекистане

  • Удобный персональный кабинет

    Простой и интуитивно понятный персональный кабинет Легко управляйте вашим доменом, редактируя DNS, Whois и файл зоны, а также контролируйте сроки истечения регистрации

  • Фирменный бланк свидетельства о регистрации домена уз

    Выдача свидетельства о регистрации домена на фирменном бланке Свидетельство содержит сведения о зарегистрированном домене, сроке регистрации, владельце и администраторе

  • Продление домена uz

    Напоминания о продлении регистрации домена Не пропустите момент продления регистрации благодаря напоминаниям по E-mail и SMS

  • Партнерская программа

    Партнёрская программа Зарабатывайте денежные бонусы за привлечение партнёров

Домен номи (халқ тилида шунчаки “домен”) – ҳарфлар ёки рақамлар бирикмаси – уни териш орқали браузерда сизга керакли сайтга кириш мумкин бўлган манзил, масалан, google.com. Домен номлари сайт манзиллари одамларнинг ёдида яхшироқ сақланиши учун ўйлаб топилган. Амалда эса ушбу манзиллар рақамли кўринишда ифодаланади ва IP-манзиллар деб аталади. Ўша google.com – 172.217.23.174 рақамли IP-қидирув манзилининг тушунарлироқ кўриниши (сайт манзилини ёзадиган қаторга ушбу рақамларни киритиб, бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилишингиз мумкин). 11 та рақам ва нуқталарда кўра, google.com бирикмасини эслаб қолиш анча осон, тўғрими? Муаммо шундаки, компьютерлар инсон учун тушунарли бўлган домен номларини қабул қилмайди, улар IP-мазилларнигина тушунадилар. Домен номларини IP-манзилларга ўгириш жараёнини автоматлаштириш учун домен номлари серверлари DNS (инг. Domain Name Server ) яратилган. Фойдаланувчи браузерга google.com манзилини киритганда, унинг сўрови DNS-серверга юборилади, у ўз навбатида google.com номи IP-172.217.23.174 манзилига бириктирилган эканини билган ҳолда автоматик равишда шу манзилга йўналтиради ва фойдаланувчи ўзи истагандек Google саҳифасига киради.

Агар сиз ўз сайтингизни яратмоқчи бўлсангиз, ташриф буюрувчилар сизнинг сайтингизга ўтадиган uz доменини рўйхатдан ўтказишингиз керак бўлади. Домен номи учун йиллик тўлов эса DNS-серверларининг хизматлари учун ўзига хос ижара бадали ҳисобланади.

Домен танлаш борасида қатъи қоидалар йўқ. Сиз исталган бўш номни танлашингиз ва uz доменини сотиб олишингиз мумкин. Фақат сиз рўйхатдан ўтказаётган давлат қонунчилигига зид келмаслиги керак. Қисқа ва ёдда осон қоладиган номлар энг мақбул танлов.

Мисол учун, буюртма тортлар пиширувчи қандолат корхонасини тасаввур қилайлик. У “X.K. Shoxjahonov Sh. Shirinliklari” кўринишида рўйхатдан ўтган. Домен uz ни shoxjahonov-sh-shirinliklari.uz кўринишида рўйхатдан ўтказиш, табиийки, тўғри бўлмайди. Бу сайт учун тўғри келмайдиган манзил номи, чунки уни эслаб қолиш қийин, ҳатто ёдлаб қолган тақдирда ҳам териш чоғида хато қилиши турган гап. Энг маъқул вариант torti.uz манзили бўларди. Бироқ кўп ҳолларда энг машҳур сўзлар ва сўз бирикмалари бошқалар томонидан аллақачон эгалланган бўлади. Номларнинг бўшлигини бизнинг сайтимизда ёки оммабоп whois uz сервери орқали текшириб кўриш мумкин. Ушбу ҳолатда иккита йўл бор: тасаввурни ишга солиб ундан қолишмайдиган ном ўйлаб топиш ёки банд қилинган номни аввалги эгасидан сотиб олишга ҳаракат қилиш.

Танланган домен uz ни диққат билан текшириш лозим. Ёдда қолишидан ташқари сизнинг доменингиз осон ўқилиши ва талаффуз қилиниши, иложи борича ҳарфларида чалкашликлар бўлмаслиги керак (масалан, ўзбек тилидаги Ҳ ва X ёки инглизчадаги V ва W каби). Домен номида ҳарфларни рақамлар ёки дефис белгилари билан ҳам уйғунлаштириш мумкин (меъёрни сақлаган ҳолда). Яхши ўйлаб топилган ном компаниянгиз фаолиятини акс эттиради, масалан, okna.uz – дераза, ромлар сотувчи фирма сайти экани дарров англашилади. Яна бир муҳим жиҳатни ёдда тутинг: домен номи одатда бир умрга яратилади. Агар орадан бир йил ўтиб танловингиз ўзингизга ёқмай қолиб, фойдаланувчиларни огоҳлантирмаган ҳолда сайт манзилини ўзгартирсангиз, улар эски манзил орқали янгисини топа олмайдилар. Модомики, ўз савдо белгисига эга бўлсангиз, худди шу номли доменни рўйхатдан ўтказинг (масалан, akfa.uz каби).

Шунингдек, бир пайтнинг ўзида сиз танлаган ном билан ўхшаш талаффузли (масалан, ohrana.uz ва oxrana.uz ) ва териш пайтида эҳтимолий хатоси бор (масалан, torti.uz и torty.uz ) доменларни ҳам uz зонасида рўйхатдан ўтказиш тавсия этилади. Уларни асосий сайтга йўналтиринг. Бу нима учун керак? Чунки манзилни нотўғри терган фойдаланувчилар ҳам сайтга киришлари учун, қолаверса, ғараз ниятли кимсалар сизнинг сайтингиз нусхасини яратиб, биттагина хато ҳарф туфайли сиз меҳнат қилиб тўплаган, тасодифан бошқа сайтга кириб қолган харидорларингизни тортиб олмаслиги учун ҳам зарур.

Биз ҳар бир нарсада оддийлик ва янгиликни маъқул кўрамиз. Шунинг учун биз – “uz” зонасида доменларни рўйхатдан ўтказувчи расмий вакил сифатида Шахсий кабинет бўлимини ишлаб чиқдик. Бунда илғор интернет-фойдаланувчилар учун ҳам, бу соҳада тасаввури кам инсонлар учун ҳам қулай ва тушунарли бўлиши инобатга олинди. Сайтингиз ва доменингизни бошқариш максимал даражада содда ва тушунарли бўлиши учун астойдил ҳаракат қилдик.

Бундан ташқари, бошқа рўйхатдан ўтказувчилардан фарқли равишда, бизнинг фойдаланувчиларимиз, худди Тошкентда тургандек, Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан доменларни онлайн рўйхатдан ўтказиш имконига эгалар. Энди сиз ҳужжатларингизни тўплаб, қимматли вақтингизни сарфлаб рўйхатдан ўтказиш учун офисга келишингиз шарт эмас, буларнинг барини онлайн юбориб амалга ошириш мумкин.