18.09.2017

Компаниямиз биринчи маротаба, “Ўзэкспомарказ” да ўтказилган, ҳамда 100 дан ортиқ компания қатнашган, ICTWEEK 2017 кўргазмасининг иштирокчиси бўлди. Ўзбекистон Республикасидаги кенг миқёсли ICTWEEK 2017 тадбирларининг мақсади инновацион технологияларни аҳоли турмушига киритиш, шунингдек ҳар бир давлатнингдоимий пировард мақсадлари қаторида бўлиб қолувчи жамият, кичик ва ўрта бизнес фаровонлигини оширишга мўлжалланган трендларни қўллаб-қувватлашдир.