Eskiz IT Company’дан .UZ домени учун NFT-сертификат
Доменингиз — шунчаки сайт манзили эмас, балки муҳим рақамли актив ва бизнес обрўсининг бир қисмидир.
Eskiz IT Company .UZ ҳудудидаги доменлар учун NFT-сертификатни расмийлаштириш хизматини тақдим этади. Сертификат маълумотлари блокчейнга киритилиб, домен номи сизга тегишли эканини тасдиқловчи қўшимча рақамли далил яратади.
NFT-сертификатнинг афзалликлари:
✅ домен сизга тегишли эканини тасдиқлаш;
✅ маълумотларни ноқонуний ўзгартириш ва сохталаштиришдан ҳимоя қилиш;
✅ сертификатнинг ҳақиқийлигини текшириш имконияти;
✅ мижозлар ва ҳамкорлар ишончини ошириш;
✅ компаниянинг рақамли активини замонавий усулда ҳимоя қилиш.
Домен номингиз хавфсизлиги ва брендингиз обрўси ҳақида бугунданоқ қайғуринг.
.UZ доменингиз учун NFT-сертификатни Eskiz IT Company орқали расмийлаштиринг.