SMS-хабардор қилиш хизмати ҳақида муҳим маълумот (Mobiuz)
2026-09-10 00:00:00

Eskiz IT Company ҳамкорлигингиз учун сизга ўз ҳурмати ва миннатдорчилигини билдиради.

Компаниямизга Mobiuz уяли алоқа операторидан барча контент-провайдерларга тегишли 2026-йил 19-августдаги №06/0261-u-сонли хат келиб тушди. Унда Mobiuz абонентларига SMS-хабар юбориш хизмати бўйича тарифларга ўзгартиришлар киритилиши ҳақида маълумот берилган.
Ҳаммага маълумки, SMS-хабарлар уяли алоқа операторлари орқали юборилади ва SMS-хабар юбориш хизматимизнинг таннархи бевосита уяли алоқа операторлари томонидан белгиланган нархларга боғлиқ ҳолда шаклланади. Шу сабабли, афсуски, мазкур нарх ўзгаришига компаниямиз бевосита таъсир кўрсата олмайди.

Шу муносабат билан, Mobiuz оператори абонентларига SMS-хабар юбориш хизмати нархлари ўзгартирилиши ҳақида маълум қиламиз.

2026-йил 10-сентябрдан бошлаб Mobiuz абонентларига:
1. Сервис туридаги 1 та SMS-хабар юбориш нархи — 170 сўм.
2. Реклама туридаги 1 та SMS-хабар юбориш нархи — 370 сўм.

Бошқа уяли алоқа операторлари абонентларига SMS-хабар юбориш нархлари ўзгаришсиз қолади.

SMS-хабарлар юборилганда биллинг тизимида ҳисоб-китоблар тўғри акс эттирилишини таъминлаш мақсадида, янги нархлар 2026-йил 10-сентябр соат 00:00 дан бошлаб кучга киради.

Сиз билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз.

Ҳурмат билан,
Eskiz IT Company жамоаси